FDA доклиник хавфсизлик тадқиқотлари талабларини янгилаб, ҳайвонларда синашнинг мажбурийлигидан воз кечди
АҚШ Озиқ-овқат ва дори воситалари бошқармаси (FDA) тезлаштирилган тартибда (Direct Final Rule) доклиник хавфсизлик тадқиқотларига қўйиладиган талабларни янгилади. Шу билан бирга FDA бундай тадқиқотларни бекор қилмайди ва тақиқламайди.
АҚШ Озиқ-овқат ва дори воситалари бошқармаси (FDA) тезлаштирилган тартибда (Direct Final Rule) синтетик ва биологик келиб чиқишли дори препаратларини доклиник хавфсизлик тадқиқотларига қўйиладиган талабларни янгилади. Қарор ҳайвонларда мажбурий синовсиз, замонавий усулларга ўтишни расман мустаҳкамлади: инсон ҳужайралари, «чипдаги органлар» (organ-on-a-chip) технологиялари, компьютер моделлаштириши ва бошқа илғор ёндашувларнинг мавжудлигини акс эттиради. «Ҳайвонларда синаш» атамаси «доклиник синов» атамаси билан алмаштирилди ва ҳайвонларда синаш ягона мақбул усул эканини кўрсатадиган иборалар чиқариб ташланди. Шу билан бирга FDA бундай тадқиқотларни бекор қилмайди ва тақиқламайди. FDA шунингдек янги альтернатив методологиялар (NAM) қўлланилиши мисоллари базасини ишга туширди — биринчи версияга 25 та мисол киритилди.
Шарҳ «Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси» журналининг «Янгиликлар» рукни учун тайёрланди.
Манба: www.fda.gov