Сайт тест режимида ишламоқда

ЖССТ сифатни таъминлашда хавфларни бошқариш бўйича янгиланган раҳбарнома лойиҳасини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сифатни таъминлашда хавфларни бошқариш бўйича янгиланган раҳбарнома лойиҳасини эълон қилди. Ҳужжатда ICH Q9 (R1) раҳбарномасининг қоидалари ҳисобга олинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ишлаб чиқарувчиларга сифатни таъминлашда хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини яратишда, регуляторлик органларига эса инспекцияларни режалаштиришда ёрдам берувчи янгиланган раҳбарнома лойиҳасини эълон қилди. Ҳужжатда ICH Q9 (R1) раҳбарномасининг қоидалари ҳисобга олинган. Бу дори воситалари сифатини хавфларга асосланган ёндашув билан бошқаришни халқаро миқёсда уйғунлаштириш йўлидаги навбатдаги қадамдир.

Шарҳ «Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси» журналининг «Янгиликлар» рукни учун тайёрланди.

Манба: www.who.int

‹ Янгиликларга