Эълон қилинган: 18.08.2026 · Нашр
Давлат фармакопеяси 2-нашри онлайн платформада
Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг 2-нашри (12/2025, 1–3 қисмлар) платформада жойлаштирилди: умумий маълумотлар, таҳлил усуллари (2.1–2.9), контейнерлар ва материаллар (3-боб), реактивлар (4-боб), умумий матнлар (5-боб) ва уйғунлаштирилган USP боблари.
Платформада Давлат фармакопеяси 2-нашрининг барча умумий боблари жойлаштирилди. Матнларга «Матнларга кириш» бўлими орқали кириш мумкин. Ҳар бир матн доимий рақам ва нашр коди билан тақдим этилган.
Кучга кириш саналари таҳририят томонидан тасдиқлангач, «Нашрлар жадвали» саҳифасида эълон қилинади.