Сайт тест режимида ишламоқда

Давлат фармакопеяси бўйича маҳорат дарслари VIII халқаро анжуманда ўтказилди

«Абу Али ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар» VIII халқаро анжумани доирасида Давлат фармакопеясига бағишланган махсус маҳорат дарслари ташкил этилди.

2025-йил давомида “Абу Али ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар” мавзуидаги VIII халқаро илмий - амалий анжуман доирасида Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишга бағишланган махсус маҳорат дарслари ташкил этилиб, унда Олий ўқув юртлари талабалари, маҳаллий дори воситаларини яратиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширувчи ташкилот ва муассасалар, шунингдек, дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, уларнинг сифатини назорат қилиш билан шуғулланувчи мутахассислар иштирок этди.

Тақдимотлар Бўлим бош мутахассислари Акмалхўжа Зайнидинов томонидан “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ривожланиш истиқболлари: асосий йўналишлар, янгиланишлар ва қайта нашр этиш” мавзусида, Азамат Мансуров томонидан “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини амалиётга жорий этишнинг долзарб жиҳатлари” мавзуларида маҳорат дарслари олиб борилиб, иштирокчилар билан эркин мулоқот тарзида фикр алмашилди.

Import rasmi topilmadi yoki muddati oʻtgan⬇ PNG yuklab olish

 Давлат фармакопеясига бағишланган маҳорат дарсларидан лавҳа


Давлат фармакопеясини нашр этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва тегишли тадбирларни кенг мутахассислар жамоаси эътиборига етказиш ҳамда Давлат фармакопеясини амалиётга жорий этилишини жадаллаштириш мақсадида “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали котибиятига Давлат фармакопеяси Таҳририят Кенгаши ва халқаро миқёсида олиб борилаётган фаолиятига оид 10 дан ортиқ мақолалар ва бошқа материаллар тақдим этилди.

Давлат фармакопеясини нашр этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва тегишли тадбирларни кенг мутахассислар жамоаси эътиборига етказиш ҳамда Давлат фармакопеясини амалиётга жорий этилишини жадаллаштириш мақсадида Марказ раҳбарияти томонидан Медиа-режа лойиҳаси тасдиқланди.

‹ Янгиликларга