Ҳайвон синовларини камайтириш: босқичма-босқич, уч йиллик ёндашув таклиф этилди
Европа фармакопеясидан 2026-йил 1-январдан чиқарилаётган 7 та умумий мақола бўйича Давлат фармакопеясида маҳаллий шароитни инобатга олиб, 3 йил давомида босқичма-босқич воз кечиш таклиф этилди.
«Фарматсевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими ҳайвонларда ўтказиладиган синовларни камайтириш, эскирган синов усулларидан воз кечиш ва уларни муқобил усуллар билан алмаштириш йўналишидаги ишларни изчил давом эттирмоқда. Бу ёндашув жаҳон фарматсевтика ҳамжамиятида эътироф этилган «Учта R» консепсияси билан уйғун бўлиб, дори воситалари сифатини назорат қилишда тирик ҳайвонлардан фойдаланишни босқичма-босқич қисқартиришга қаратилган.
Европа фармакопеяси (Ph. Eur.) таркибидан 2026-йил 1-январдан бошлаб жами 7 та умумий фармакопея мақоласи чиқариб ташланмоқда. Бўлим ушбу мақолалар ва уларда келтирилган синов усуллари юзасидан атрофлича муҳокамалар ўтказди.
Муҳокамалар натижасида Давлат фармакопеясида ушбу синов усулларидан маҳаллий шароитларни инобатга олган ҳолда, бир вақтнинг ўзида эмас, балки босқичма-босқич — уч йил давомида воз кечиш таклиф этилди. Бундай ёндашув лабораториялар ва ишлаб чиқарувчиларга муқобил усулларга изчил ўтиш имконини беради ҳамда сифат назорати тизимининг узлуксизлигини таъминлайди.
«Учта R» консепсияси
- Реплацемент (алмаштириш) — ҳайвонларда ўтказиладиган синовларни муқобил, ҳайвонсиз усуллар билан алмаштириш;
- Редуцтион (камайтириш) — зарур илмий натижага эришиш учун фойдаланиладиган ҳайвонлар сонини камайтириш;
- Рефинемент (такомиллаштириш) — синов жараёнларини мукаммаллаштириш орқали ҳайвонларга етказиладиган таъсирни имкон қадар камайтириш.
Мазкур ташаббус Давлат фармакопеясини халқаро етакчи фармакопеялар билан уйғунлаштириш, синов усулларини замонавийлаштириш ва уларни этик меъёрларга мувофиқлаштириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.