Ўзбекистон Ню-Деҳлидаги Жаҳон фармакопеялари 15-халқаро йиғилишида иштирок этди
2025-йил 4–8-феврал кунлари Ню-Деҳлида ўтган 15-IMWP йиғилишида Давлат фармакопеяси вакиллари стандарт намуналар, «Учта R» консепсияси ва PDG аъзолиги истиқболини муҳокама қилди.
2025-йил 4–8-феврал кунлари Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) Халқаро фармакопеяси ва Ҳиндистон фармакопея комиссияси (ИПЦ) ҳамкорлигида Жаҳон фармакопеялари 15-халқаро йиғилиши (15th Интернатионал Меэтинг оф тҳе Ворлд Пҳармацопоэиас — IMWP) бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи X.K. Джалилов ҳамда бўлим бош мутахассиси A.O. Зайнидинов иштирок этди.
IMWP платформаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳудудий ва миллий фармакопеялари етакчи вакилларини, халқаро ташкилотлар ва дунёнинг турли мамлакатларидан экспертларни, шунингдек Ҳиндистон ҳукумати аъзоларини бир даргоҳга жамлади. Бу эса Ўзбекистон фармакопея органига жаҳон фармакопея ҳамжамиятининг кун тартибидаги долзарб масалалар билан бевосита танишиш имконини берди.
Йиғилишнинг иш кун тартибида фарматсевтика маҳсулотлари сифатини таъминлашнинг бир қатор устувор масалалари кўриб чиқилди:
- фармакопея мақолалари ва синов усулларида ёт аралашмалар ҳамда стандарт намуналарга оид масалалар;
- хавфли кимёвий моддалардан фойдаланиш билан боғлиқ ёндашувлар;
- «Учта R» консепсиясига мувофиқ ҳайвонларда ўтказиладиган синовлардан босқичма-босқич воз кечиш ва уларни қисқартириш;
- жамоат соғлиғини сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларда IMWP нинг келажакдаги ёндашуви.
Халқаро ҳамкорлик доирасидаги мулоқотлар чоғида Япониянинг Фарматсевтика ва тиббий техника агентлиги (PMDA) — дори воситалари учун фармакопея ва стандартлар бўлими, экспертизани бошқариш бошқармаси директори доктор Ҳикоичиро Маэгава билан суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатда Ўзбекистоннинг миллий фармакопеяни ишлаб чиқиш бўйича ишлари юқори баҳоланиб, келгусида Давлат фармакопеясини Фармакопея дискуссия гуруҳи (PDG) аъзолигига қабул қилиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Ню-Деҳлидаги анжуманда иштирок этиш Ўзбекистон Давлат фармакопеясининг жаҳон фармакопея ҳамжамияти билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда етакчи халқаро фармакопеялар билан уйғунлаштириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.