Сайт тест режимида ишламоқда

ICMRA дори воситалари ҳаёт цикли давомида ҳайвонлардан фойдаланишни қисқартиришга чақирди

Дори воситалари муомаласи соҳасидаги регуляторлик органларининг халқаро коалицияси (ICMRA) дори препаратларининг бутун ҳаёт цикли давомида ҳайвонлардан фойдаланишни қисқартиришга чақирувчи қўшма баёнот эълон қилди.

Дори воситалари муомаласи соҳасидаги регуляторлик органларининг халқаро коалицияси (ICMRA) ишлаб чиқарувчилар ва миллий назорат лабораторияларини дори препаратларининг бутун ҳаёт цикли давомида ҳайвонлардан фойдаланишни қисқартиришга чақирувчи қўшма баёнот эълон қилди. Узоқ муддатли мақсад — умумий токсиклик, репродуктив токсиклик ва канцерогенлик тадқиқотларида ҳамда фармакодинамик ва фармакокинетик тадқиқотларда ҳайвонлардан фойдаланишдан тўлиқ воз кечиш. Баёнот EMA, MHRA, Swissmedic ва Ирландиянинг тиббий маҳсулотларни тартибга солиш агентлиги вакиллари томонидан тайёрланган. Шу билан бирга ICMRA альтернатив усулларга ўтиш илмий асосланган ва қатъий регуляторлик талабларига мувофиқ бўлиши кераклигини таъкидлайди. Бундай усулларни рағбатлантириш мақсадида коалиция уларни валидация қилиш бўйича илмий маслаҳатлашувларни тезлаштириш ва улар учун тўловни бекор қилишни таклиф этди.

Шарҳ «Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси» журналининг «Янгиликлар» рукни учун тайёрланди.

Манба: icmra.info

‹ Янгиликларга