Таҳририят Кенгаши навбатдаги йиғилишида 2-нашрнинг иккинчи жилди муҳокама қилинди

2026-йил 30-апрел куни профессор X.K. Джалилов раислигида ўтган гибрид йиғилишда иккинчи нашр иккинчи жилдига режалаштирилган 1325 та хусусий монография муҳокама қилинди.
2026 йилнинг 30-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси Таҳририят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши гидриб шаклида бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси Таҳририят кенгаши раиси, профессор X.K.Джалилов раислик қилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси Таҳририят Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси ва унинг иловаларини нашрга тайёрлаш, қайта нашр этиш, қайта кўриб чиқиш, уларга тўғрилашлар ва ўзгартиришлар киритиш, янги матнларга алмаштириш, халқаро эътироф этилган фармакопеяларнинг матнлари билан уйғунлаштириш ва бошқа шу каби фаолият турларини амалга оширади.
Таҳририят Кенгаши раиси томонидан йиғилиш қатнашчиларига кун тартиби ўқиб эшиттирилди. Кун тартибининг биринчи масаласи бўйича Таҳририят Ҳайъати илмий котиби A.O Зайнидинов: Соғлиқни сақлаш вазирининг «Умумий фармакопея мақолаларини, фармакопея мақолаларини ишлаб чиқиш ва уларни Давлат фармакопеясига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 14-сон ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясида келтирилмаган ҳолатларда дунёнинг етакчи фармакопеялари синов усулларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 15-сон буйруқлари тўғрисида тақдимот орқали ахборот бериб ўтди.
Кун тартибининг кейинги масаласи бўйича Таҳририят Кенгаши илмий котиби A.X. Мансуров – Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 29-декабрдаги “Давлат фармакопеясининг 2-нашри 1-жилдини тасдиқлаш тўғрисида” ги 404-сон буйруғи ҳамда Буйруқ ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
X.K. Джалилов томонидан Давлат фармакопеяси 2-нашри 2-жилди тузилиши, киритилиши режалаштирилган фармакопея монографиялари тўғрисида тақдимот қилиб, умумий маълумотлар бериб ўтди. Мазкур йиғилишда Давлат фармакопеяси 2-нашри 2-жилдига киритилиши режалаштирилган 1325 та хусусий фармакопея монографиялари Ўзбекистон Республикасида Тиббиёт амалиётида қўлланилишига руҳсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат реестри таҳлили асосида шакллантириди. 1325 та хусусий фармакопея монографияларининг 764 таси Давлат фармакопеяси 1-нашри 2-жилдида мавжуд эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек турли масалалар бўйича Эксперт комиссияларида мавжуд муаммолар, янгиликлар ва олиб борилаётган ишлар тўғрисида Эксперт комиссия раислари ахборот бериб ўтдилар.
Якунда Давлат фармакопеясининг иккинчи нашри иккинчи жилдини ишлаб чиқиш ишларини янада жадаллаштиришга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Таҳририят Кенгаши Давлат фармакопеяси ва унинг иловаларини нашрга тайёрлаш, қайта нашр этиш ва қайта кўриб чиқиш, уларга тўғрилаш ва ўзгартиришлар киритиш, янги матнларга алмаштириш ҳамда халқаро эътироф этилган фармакопеялар матнлари билан уйғунлаштириш каби вазифаларни амалга оширади.
⬇ PNG yuklab olish