Европа Фармакопея Комиссияси: Ўзбекистон экспертлари 17- ва 12-гуруҳлар аъзолигига тасдиқланди
Европа Фармакопея Комиссиясининг 182-сессияси қарорига кўра Бўлим бош мутахассислари 17- ва 12-эксперт гуруҳларига аъзо этилди; сентябрда Страсбургдаги 17-гуруҳ йиғилишида иштирок этилди.
Дори воситалари сифати ва соғлиқни сақлаш бўйича Европа директорати (EDQM) 2025-йил 16–19-июн кунлари ўтказган Европа Фармакопея Комиссиясининг 182-сессияси қарорига кўра, Ўзбекистон Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлимининг икки бош мутахассиси Комиссиянинг ихтисослашган эксперт гуруҳлари аъзолигига тасдиқланди. Бу қарор Ўзбекистон фармакопея органининг етакчи халқаро фармакопея тузилмалари фаолиятига бевосита жалб этилаётганини кўрсатади.
Қарорга мувофиқ, Бўлим бош мутахассиси Азамат Мансуров «Кимёвий жиҳатдан аниқланган фаол моддалар сақловчи дори воситалари» йўналишидаги 17-эксперт гуруҳига (Гроуп 17), Бўлим бош мутахассиси A.O. Зайнидинов эса «Дори шакллари ва фарматсевтик техник жараёнлар» йўналишидаги 12-эксперт гуруҳига (Гроуп 12) аъзо этиб қабул қилинди.
Аъзоликнинг амалий натижаси сифатида 2025-йил 22–23-сентябр кунлари Азамат Мансуров Франсиянинг Страсбург шаҳрида Европа Фармакопея Комиссиясининг 17-эксперт гуруҳи йиғилишида иштирок этди. Йиғилишга Франсия, Германия, Швеция ва Испания каби давлатлардан жами 28 нафар эксперт жалб этилиб, Европа Фармакопеясига киритилиши, қайта кўриб чиқилиши ёки ундан чиқарилиши режалаштирилган 20 дан ортиқ фармакопея монографияси муҳокама қилинди ҳамда уларга тегишли эксперт хулосалари берилди.
Ўзбекистон номидан чиқиш қилган Азамат Мансуров «Цуррент статус анд футуре проспецтс фор тҳе девелопмент оф тҳе Стате Пҳармацопоэиа оф тҳе Републиц оф Узбекистан» мавзусидаги тақдимотни ўтказди. Унда Давлат фармакопеясининг тузилиши ҳамда Европа Фармакопеяси билан ҳамкорлик истиқболлари юзасидан батафсил маълумот берилди.
Йиғилиш доирасида EDQM ва Европа Фармакопеясининг етакчи вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда Давлат фармакопеясини ишлаб чиқишда Европа Фармакопеяси билан уйғунлаштириш бўйича келгусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.