Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон Бразилияда Жаҳон фармакопеяларининг 16-халқаро йиғилишида иштирок этди

15–17-июн кунлари Бразилиадаги 16-IMWP йиғилишида Ўзбекистон миллий фармакопея ва уйғунлаштириш ишларини тақдим этди; Британия фармакопеяси кузатувчиликка таклиф қилди.

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси мутахассисларининг 2026-йил 13–19-июн кунлари Бразилия Федератив Республикасининг Бразилиа шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (JSST) ҳамкорлигида Бразилия фармакопеяси (Farmacopeia Брасилеира) ва ANVISA томонидан ташкил этилган Жаҳон фармакопеяларининг 16-халқаро йиғилиши (16-IMWP), унинг манфаатдор томонлар йиғилиши ҳамда Бразилия фармакопеясининг 100-йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштироки.

Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси ва унинг фармакопея органи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (JSST) Халқаро фармакопеяси аъзоси бўлиб, JSSTнинг “Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органлари индекси” (The Индех оф World Pharmacopoeias анд Pharmacopoeial Аутҳоритиэс бй World Health Организатион)га киритилган. Бразилия фармакопеяси раҳбари Thaís Corrêa Роча хоним томонидан Ўзбекистон делегациясига 2026-йил 15–17-июн кунлари Бразилия Федератив Республикасининг Бразилиа (Brasília) шаҳрида JSST Халқаро фармакопеяси ва Бразилия соғлиқни сақлашни назорат қилиш агентлиги (ANVISA) ҳамкорлигида ўтказилган Жаҳон фармакопеяларининг 16-халқаро йиғилиши (16th Интернатионал Меэтинг оф World Pharmacopoeias, 16 th IMWP) ҳамда Бразилия фармакопеясининг 100-йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларда иштирок этиш юзасидан расмий таклифномасига, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси (кейинчалик матнда – Марказ) нинг 2026-йил
9-июндаги “Хизмат сафарига юбориш тўғрисида”ги 556-сонли буйруғи асосида, Марказнинг қуйидаги таркибдаги делегацияси Бразилия Федератив Республикасининг Бразилиа шаҳрида хизмат сафарида бўлдилар:

1. X.K.Джалилов – Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи, бош муҳаррир, фармацевтика фанлари доктори, профессор;

2. A.O.Зайнидинов – Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

Делегация ташрифи давомида қуйидагилар амалга оширилди:

2026-йил 15–17-июн кунлари Бразилиа шаҳрида Бразилия фармакопеяси ва ANVISA томонидан JSST ҳамкорлигида ташкил этилган Жаҳон фармакопеяларининг 16-халқаро йиғилишида, унинг манфаатдор томонлар йиғилишида ҳамда Бразилия фармакопеясининг 100-йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этилди. Йиғилиш гибрид шаклда (онлайн ва оффлайн) уч иш сессиясида ўтказилиб, унда Бразилия, Британия, Европа, Ҳиндистон, Япония, Корея, Мексика, Россия, Хитой, Ветнам, АҚШ ҳамда Ўзбекистон фармакопеялари вакиллари, шунингдек JSST котибияти, ICH, EDQM, Евроосиё иқтисодий комиссияси ва бошқа халқаро ташкилотлар мутахассислари қатнашди.

  • Биринчи кун (2026-йил 15-июн) – очилиш маросими ва фармакопея янгилашлари

Очилиш маросими. Йиғилишни Бразилия фармакопеяси раҳбари, раислик қилувчи Thaís Роча хоним очиб бердилар. U барча иштирокчилар ва кенгаш аъзоларини қарши олиб, ANVISA раҳбариятини таништирди ҳамда ҳозир бўлган JSST котибияти ва директорларга миннатдорчилик билдириб, биринчи сўзни ANVISA (Бразилия Соғлиқни сақлаш назорати агентлиги)нинг директори d-r Даниэл Меиреллес Фернандес Переира га берди.

D-r Даниэл Меиреллес сўзга чиқиб, Бразилия фармакопеясининг 100-йиллик юбилейи билан табриклади ҳамда унинг Бразилияда тиббий маҳсулотлар сифатини таъминлаш ва тартибга солиш тизимидаги муҳим ўрнини таъкидлади. Шунингдек, фармакопеялар меъёрий ҳужжатлар, илмий тадқиқотлар, лабораториялар ва фармацевтика саноатини қўллаб-қувватлашдаги стратегик аҳамиятини қайд этди.

Сўнг ANVISA директор-президенти D-r Леандро Пинҳеиро Сафатти йиғилиш иштирокчиларини қутлаб, Жаҳон фармакопеялари йиғилиши JSST кўмагида ҳар йили ўтказилиши ҳамда халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш учун муҳим майдон эканлигини таъкидлади. U 16-IMWP Бразилия фармакопеясининг 100-йиллиги муносабати билан Бразилияда ўтказилаётганини қайд этди. Шунингдек, кун тартибидаги асосий масалалар сифатида эндотоксинларни аниқлашнинг муқобил усулларини жорий этиш ва ICH йўриқномалари асосида умумий фармакопея усулларини халқаро даражада уйғунлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.


1-расм⬇ PNG yuklab olish

Жаҳон фармакопеяларининг 16-халқаро йиғилишидан фотолавҳа


JSST кириш сўзи. JSST номидан Дори воситалари бўйича нормалар ва стандартлар гуруҳи раҳбари ҳамда Халқаро фармакопея раиси жаноб Лутҳер Gwaza йиғилишнинг мақсад ва вазифаларини баён этиб, JSST Бош директори D-r Тедрос Адҳаном Гҳебреесус нинг табригини етказди. U COVID-19 пандемияси ва бошқа глобал соғлиқни сақлаш таҳдидлари халқаро ҳамкорликнинг нақадар муҳим эканини кўрсатганини, сифатли дори воситаларидан фойдаланишни таъминлашда фармакопеялар ўртасидаги ҳамкорлик муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Шунингдек, у дунёда нисбатан кам мамлакат ўз фармакопеясига эга эканини, бундай давлатларда сифатсиз ва қалбаки дори воситалари хавфи юқорилигини қайд этди. Шу боис IMWP платформаси фармакопеялар ўртасида тажриба алмашиш, умумий муаммоларни биргаликда ҳал этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлаб, йиғилиш кун тартибидаги асосий йўналишларни қисқача таништирди.

  • Иккинчи кун (2026-йил 16-июн) – ёпиқ сессия: ҳужжатлар ва ташаббуслар

Ёпиқ сессияда дастлаб IMWP Интилишлар ҳужжати (Аспиратионс document) лойиҳаси муҳокама қилинди. Ҳужжатнинг асосий мақсади IMWP нинг вазифалари, фаолият йўналишлари ва манфаатдор томонлар учун аҳамиятини аниқ белгилашдан иборат экани қайд этилди. Муҳокамалар давомида ҳужжат номи ва мазмуни кўриб чиқилиб, уни якунлаш бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, атроф-муҳит барқарорлигига бағишланган “Оқ китоб” лойиҳаси муҳокама қилиниб, биохилма-хилликни асраш масаласи ҳужжатнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида сақлаб қолинди. Ҳужжатни мунтазам янгилаб бориш, асосий матн ва амалий мисолларни алоҳида ҳужжатлар кўринишида тайёрлаш ҳамда якуний нусхани IMWP аъзолари билан келишилгач JSST веб-сайтида эълон қилиш бўйича келишувга эришилди.

Фармакопеявий муҳокама гуруҳи (PDG) бўйича янгилаш. JSST котибияти номидан JSST техник мутахассиси жаноб Стеве Estêvão Cordeiro PDG бўйича тавсияларни кўриб чиқди. Дастлаб таклиф этилган, ICH Q4B иловалари учун техник қўллаб-қувватлаш жараёнига оид чора ICHънинг ўз вазифаси экани (IMWP учун эмас) аниқлангач, у тегишли тарзда тузатилди. Натижада 15-IMWP нинг учта PDG билан боғлиқ тавсияси қайта тасдиқланди: PDG IMWP иштирокчилари билан иш дастурини баҳам кўришда давом этади (шу жумладан Q4B иловалари бўйича), 2-босқич лойиҳалари ва 4-босқич уйғунлаштирилган матнларни электрон почта орқали тарқатади.


2-расм3-расм⬇ PNG yuklab olish

Жаҳон фармакопеяларининг 16-халқаро йиғилишидан фотолавҳа

  • Учинчи кун (2026-йил 17-июн) – манфаатдор томонлар йиғилиши ва Бразилия фармакопеясининг 100-йиллиги

Учинчи кун Бразилия фармакопеясининг 100-йиллигига бағишланган манфаатдор томонлар йиғилиши ва тантанали маросимга бағишланди. Очилишда ANVISA вакиллари Бразилия фармакопеясининг мамлакат соғлиқни сақлаш тизимидаги тарихий ўрни ва халқаро ҳамкорликдаги аҳамиятини таъкидлаб, тадбирни ташкил этишда иштирок этган экспертлар ҳамда хорижий делегацияларга миннатдорчилик билдирдилар.

Маросим давомида Бразилия фармакопеясининг 100-йиллик ривожланиш йўлини акс эттирувчи юбилей видеоролиги намойиш этилди ҳамда унинг асосчиси доктор Родолфо Албино Диас да Силва хотираси ёд этилди.

Шунингдек, Бразилия фармакопеясининг 8-нашри, Гомеопатик фармакопеянинг 4-нашри, Фитотерапевтик формулярнинг 3-нашри ва Миллий формулярнинг 3-нашри расман тақдим этилди. Таъкидланишича, Бразилия фармакопеясининг 8-нашрига 19 та янги монография киритилиб, 122 та монография қайта кўриб чиқилган ҳамда 200 дан ортиқ мавзу янгиланган.

Амалга оширилган ташриф натижасида қуйидаги асосий натижаларга эришилди:

  1. Ўзбекистон Республикаси Жаҳон фармакопеяларининг 16-халқаро йиғилишида расман иштирок этиб, миллий Давлат фармакопеясини ривожлантириш, халқаро уйғунлаштириш ишлари, 2-нашрни тайёрлаш ҳамда PDG аъзолигига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар халқаро экспертларга тақдим этилди.
  2. JSST, Бразилия, Европа, Британия, Ҳиндистон, Япония, Корея ва бошқа етакчи фармакопея ҳамда регулятор ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланди. Жумладан, Британия фармакопеяси вакиллари Ўзбекистон делегациясини комиссия йиғилишларида кузатувчи сифатида иштирок этишга таклиф қилди, Мексика фармакопеяси эса ўз фармакопеясидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этишга тайёрлигини билдирди.
  3. Бразилия фармакопеяси томонидан амалдаги тўртта расмий нашр Ўзбекистон делегациясига электрон шаклда бепул фойдаланиш учун тақдим этилди.
  4. IMWP Интилишлар ҳужжати, PDG фаолияти ва ICH Q4B иловалари орқали фармакопея уйғунлаштириш механизмлари ўрганилиб, улар Ўзбекистоннинг PDG аъзолигига тайёргарлик ишлари учун муҳим амалий тажриба сифатида баҳоланди.
  5. Эндотоксин ва пироген синовларида ҳайвонлар иштирокидаги усулларни замонавий муқобил методлар билан алмаштириш бўйича етакчи фармакопеяларнинг ёндашувлари ва илғор тажрибалари ўрганилди.

‹ Янгиликларга