Сайт тест режимида ишламоқда

«Pharmeuropa» 38.4 сонида Европа фармакопеясининг 35 та янги ва қайта кўриб чиқилган матн лойиҳалари эълон қилинди (EDQM)

«Pharmeuropa» 38.4 сонида Европа фармакопеясининг 35 та янги ва қайта кўриб чиқилган матн лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳаларга изоҳлар 2026 йил 30 декабргача қабул қилинади.

Ушбу шарҳ дунёнинг етакчи фармакопея органлари, шунингдек дори воситаларини стандартлаштириш йўналишида фаолият юритувчи халқаро ташкилотлар томонидан жорий йилнинг сентябрь–октябрь ойлари давомида амалга оширилган долзарб йўналишлар бўйича қисқача ахборотни жамлайди.

«Pharmeuropa» 38.4 сонида Европа фармакопеясининг (ЕФ) 35 та янги ва қайта кўриб чиқилган матн лойиҳаси эълон қилинди. Умумий боблар қаторида «Сув: микроаниқлаш» (2.5.32), «Вирусли вакциналардаги бегона агентларга текширув» (2.6.16), «Дори-шифобахш ўсимлик хом ашёсида афлатоксин B1ни аниқлаш» (2.8.18), «Пластирларнинг адгезив хусусиятлари» (2.9.58), «Консистенцияни пенетрометрия усулида ўлчаш» (2.9.9) ва «Тиббиётда қўлланиладиган вакциналар ишлаб чиқариш учун ҳужайра субстратлари» (5.2.3) киритилган. Шунингдек церитиниб, дабрафениб мезилати, эстрадиол гемигидрати, темир-сахароза комплекси, митоксантрон гидрохлориди, трипторелин ҳамда пластир ва трансдермал пластирлар каби бир қатор умумий ва хусусий монографиялар лойиҳалари тақдим этилди. Лойиҳаларга изоҳлар 2026 йил 30 декабргача қабул қилинади.

Шарҳ «Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси» журналининг «Янгиликлар» рукни учун тайёрланди.

Манба: www.edqm.eu

‹ Янгиликларга