ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ФАРМАКОПЕЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИЛИШ ЖАРАЁНИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Биринчи нашрнинг уч жилди ва иловасидан иккинчи нашргача: умумий ва хусусий монографиялар босма ҳамда электрон шаклда.
Давлат фармакопеяси 1-нашри 1-жилди
Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги “2019 — 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5707-сон Фармонининг 1-иловаси 13-бандига мувофиқ қуйидагилар белгиланган:
⬇ PNG юклаб олишБундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини нашр этиш асослари Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4-январдаги “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-399-сон Қонунида ўз аксини топган бўлиб, унинг 8-моддаси 5-хатбошисига биноан “Давлат фармакопеяси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан беш йилда камида бир марта чоп этилади. Давлат фармакопеясининг қайта нашрлари оралиғидаги даврда Давлат фармакопеясига иловалар чоп этилади” деб белгиланган.
Юқоридаги топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш ва ишларни самарали ташкил қилиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил 5 мартда “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини шакллантириш бўйича ишчи ва экспертлар гуруҳини ташкил этиш тўғрисида” ги №115-сон буйруғи имзоланиб, унга биноан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан 2019 йилнинг 17 июлида “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш ва нашрга (қайта нашр) тайёрлаш ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги 24-сон буйруғи имзоланди ва Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш ишлари йўлга қўйилди.
Фармацевтика маҳсулотларининг сифатига қўйиладиган халқаро замонавий талабларни ҳисобга олган холда, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси билан Европа Иттифоқи Дори воситалари ва тиббий ёрдам сифати бўйича Европа бошқармаси (EDQM) ўртасида 2019 йил 20 мартда имзоланган икки томонлама келишувга биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш ва нашрга тайёрлашда унинг матнлари асосий манба сифатида Европа фармакопеясининг 8-10-нашрлари билан уйғунлаштириб борилди.
Қолаверса, фармацевтика соҳасида халқаро миқёсида кечаётган глобаллашув жараёнларини ҳисобга олган ҳолда дори воситалари ва тиббий буюмлар сифати назорати усулларини такомиллаштира бориб, маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини ташқи бозорларга экспортини енгиллаштириш мақсадида Давлат фармакопеяига киритилган ва келгусида киритиладиган асосий монографияларнинг матнларини ҳам қатор халқаро миқёсида эътироф этилган, дунёнинг етакчи фармакопеялари – халқаро фармакопея, АҚШ Фармакопеяси (USP), Британия Фармакопеяси (BP), Япония Фармакопеяси (JP), Россия Фармакопеяси (ГФ РФ), Белоруссия Фармакопеяси (ГФ РБ), Қозоғистон Фармакопеяси (ГФ РК), Украина Фармакопеяси (ДФУ) ва бошқалар билан қўшимча равишда уйғунлаштирилиб борилишига эътибор қаратилган.
Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжатларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясига ветеринария амалиётида қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларга алоқадор фармакопея мақолалари матнларини киритилмаслигига қарор қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини яратишда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Зарур фармакопея амалиёти (GPhP)” кўрсатмаларини максимал равишда ҳисобга олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ва республикага импорт қилинадиган дори воситаларини сифатини назорат қилиш учун меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва баҳолашнинг барча босқичларида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Зарур фармакопея амалиёти (GPhP)” стандартига мос келадиган Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш ва қўллашга асос бўлиб хизмат қилади.
Ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни (1995 йил 21 декабрдаги 167-I-сон) шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сон фармони ижросини таъминлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси 1-нашри 1-жилди давлат тилида ишлаб чиқилди.

2021 йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган маҳаллий ва хорижий дори воситалари ва тиббий буюмлар норматив ҳужжатларини тайёрлаш, уларни экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш жараёнларига Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси талабларини жорий этиб борилишини таъминлаш, 2021 йилнинг 1 мартига қадар давлат рўйхатидан ўтказилган маҳаллий ва хорижий дори воситалар ва тиббий буюмлар норматив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясига мувофиқлаштириш масаласи эса, уларни қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида 2026 йилнинг 1 мартигача амалга оширилиши белгиланган.
Шу сабабли, фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларга, шу жумладан Ўзбекистон фармацевтика бозорида фаолият кўрсатаётган хорижий мутахассисларга ҳам қулайлик яратиш, қолаверса Давлат фармакопеяси матнлари нафақат лаборатория таҳлилларида, балки кенг миқёсида дори воситалари муомаласини ташкил қилувчи барча босқичларда фойдаланилишини инобатга олган ҳолда, Давлат фармакопеясини бир вақтнинг ўзида мос равишда рус тилида ҳам нашр этилишини ўринли деб топилди.
Давлат фармакопеясининг 1-нашри 1-жилди умумий таҳлил усуллари, шу жумладан, физикавий, кимёвий, физик-кимёвий, биологик, фармакогностик, фармацевтик-технологик, иммунобиологик ва бошқа тадқиқот усулларини, тадқиқотларда қўлланиладиган асбоб-ускуналар, реактивлар, махсус эритмалар кабиларни ўз ичига олган. Бу жилдга дори шакллари, иммунобиологик, радиофармацевтик дори воситалари ҳақидаги умумий фармакопея мақолалари ва уларга тегишли маълумотлар ҳам киритилган.
Бундан ташқари, Давлат фармакопеяси таҳририятига Европа фармакопеяси 10-нашрини босқичма-босқич чоп этилиш жараёнида, унга киритиб борилаётган ўзгартириш ва тўлдиришларга асосан, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи фармакопеясининг босқичма-босқич тасдиқланиб бораётган умумий ва хусусий фармакопея мақолалари матнларини республика ички шароитларини ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилиб бориш ва таҳлил натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси матнларига мунтазам равишда тегишли тўлдиришлар, ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиб бориш вазифалари ҳам юклатилгандир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилдига киритилган умумий фармакопея мақолалари (монографиялар) www.uzpharmagency.uz ва www.uzpharm-control.uz веб-сайтларига жойлаштириш йўли билан унга алоқадор бўлган ташкилот ва муассасалар эътиборига етказилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилди ўзбек (давлат) ва рус тилларида 500 нусхада босма (китоб) шаклида чоп этилди.
Шунингдек, маҳаллий дори воситаларини яратиш борасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширувчи ташкилот ва муассасалар, дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи ва уларни сифатини назорат қилувчи ташкилот ва муассасаларни мутасадди ходимлари учун махсус семинарлар ташкил этилди.
Давлат фармакопеяси 1-нашр 1-жилдида дори воситаларининг сифатини баҳолашга оид умумий ёндашувлар ва тегишли таҳлил усуллари кенг ёритилган. Ушбу жилднинг I боби умумий маълумотларга бағишланиб, умумий ва хусусий фармакопея мақолаларига тегишли айрим қоидалар, қисқартмалар ва Давлат фармакопеясида қўлланиладиган халқаро ўлчамлар тизими (СИ) ва уларни бошқа ўлчов бирликлари ҳақида тушунча берилган. II боб эса турли таҳлил усулларини ўз ичига олади. Жумладан, физик ва физик-кимёвий усуллар, идентификация (чинлик) синовлари, аралашмаларни чегаравий меъёрлар синовлари, шунингдек, миқдорий таҳлил усуллари баён этилади. Ушбу бобда биологик синовлар ва биологик фаолликни аниқлаш усуллари ҳақида ҳам муҳим маълумотлар берилган. III бобда дори воситаларини сақлаш ва улардан фойдаланишда муҳим аҳамият касб этадиган контейнерлар ҳамда уларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган материаллар ҳақида сўз юритилади. IV боб эса лаборатория шароитида ишлатиладиган асосий реагентлар, буфер эритмалар ва титрланган эритмаларга бағишланган бўлиб, стандартлаштирилган эритмалар ёрдамида таҳлил жараёнларининг аниқлиги ва ишончлилигини таъминлаш усуллари кўрсатиб ўтилган. V бобда эса фармакопеявий талабларга жавоб берадиган умумий матнлар жамланган бўлиб, уларга микробилогик синовлар, биологик препаратлар, статистик таҳлил усуллари, органик эритувчилар қолдиғи ва ёрдамчи моддаларнинг функционал хоссаларини ўрганиш бўйича тавсиялар киради. Бу бўлимлар фармакопея таркибидаги мақолаларни тўғри талқин қилиш, дори воситалари сифатини аниқлашда ёндашувларни бир хилликка келтириш ҳамда замонавий илмий-амалий талаблар асосида назорат тизимини шакллантиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон республикаси давлат фармакопеяси 1-нашри 2-жилди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил
28 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги
227-сонли буйруғи ижросини таъминлаб бориб, Фармацевтика тармоғини
ривожлантириш агентлигининг тегишли бўлимлари, шу жумладан Ўзбекистон
Республикаси Давлат фармакопеяси Таҳририят Кенгашининг 11 та ихтисослашган
эксперт комиссиялари томонидан, бугунги кунда кенг мутахассислар жамоасига
тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси
Давлат фармакопеясининг 2-жилди ишлаб чиқилди.
Давлат
фармакопеясининг 1-нашри 2-жилди бугунги кунда амалиётда кенг қўлланилаётган
асосий дори турларини тавсифловчи 30 га яқин умумий фармакопея
мақолаларини ўз ичига олган. Ушбу жилднинг асосий қисми бугунги кунда
Ўзбекистон Республикасида тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилиб, давлат
рўйхатидан ўтказилган жами 10699 та, шу жумладан маҳаллий фармацевтика
корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган 3130 та ҳамда чет эл
фармацевтика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган 7569 та асосан дори
воситаларнинг синтетик субстанциялари, шунингдек уларни ишлаб чиқаришда кенг
қўлланиладиган маълум ёрдамчи моддаларнинг хусусий фармакопея мақолаларини ўз
ичига олгандир. Давлат фармакопеясининг 2-жилдига киритилган мақолалар “Ўзбекистон Республикасида тиббиёт
амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва
тиббий техника Давлат реестри”
25-нашри (2021 йил) га
асосан белгиланди.
⬇ PNG юклаб олишДавлат фармакопеясини тузишда қўлланилган бундай ёндашув Республикада муомалада бўлган тайёр дори воситалари, уларни ишлаб чиқаришда қўлланилган субстанциялар ва ёрдамчи моддаларни, шунингдек алоҳида тиббий буюмлар сифатини, зарурият бўлган ҳолда уларнинг таркибидаги ёт ва турдош моддаларни ва бошқа аралашмаларни назорат қилиш имкониятини беради.
Давлат фармакопеясининг биринчи нашрининг биринчи жилди, умумий таҳлил усуллари, шу жумладан, физикавий, кимёвий, физик-кимёвий, биологик, фармакогностик, фармацевтик-технологик, иммунобиологик, таҳлил натижаларига статистик ишлов бериш ва бошқа тадқиқот усулларини, тадқиқотларда қўлланиладиган асбоб-ускуналар, реактивлар, махсус эритмалар каби бўлимларни ўз ичига олгандир.
Давлат фармакопеясининг 2-жилдидан алоҳида умумий фармакопея мақолалари, дори шакллари ҳақидаги умумий мақолалар ва дори субстанцияларининг хусусий фармакопея мақолалари ўрин олган.
Ўзбекистон республикаси давлат фармакопеяси 1-нашри 3-жилди
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги
“2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5707-сон Фармони билан Давлат
фармакопеясини қисқа муддатларда жаҳонда эътироф этилган халқаро, ҳудудий ва
ривожланган мамлакатларни фармакопеялари билан уйғунлашган ҳолда ишлаб чиқиш
вазифасини белгиланиши, мамлакатимизда фармацевтика тармоғини турли
йўналишларининг янада ривожлантиришга кўрсатилаётган юқори эътибор ва шу билан
бирга алоҳида талаб ва масъулиятнинг ифодасидир.
Тайёр дори воситалари ва уларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган фаол ва ёрдамчи моддалар ва бошқа хом ашё маҳсулотларига нисбатан замонавий юқори талабларни белгиланиши охир оқибатда энг муҳим масала бўлмиш дори воситаларнинг юқори даражадаги сифати, самарадорлиги ва безарарлигини таъминлашга қаратилгандир.
2023 йил 07 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 26-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланди ва “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси томонидан нашр этилиб, мутахассислар эътиборига китоб ва электрон шаклларда тақдим этилди.
Давлат фармакопеяси биринчи нашри 3-жилди икки қисмдан иборат бўлиб, жами 2100 саҳифадан иборатдир. Ушбу 3-жилд аввалги йилларда нашр этилган биринчи (2020 й.) ва иккинчи (2021 й.) жилдларининг мантиқий давомидир.
Давлат фармакопеясининг 1-нашри 3-жилдига доривор ўсимлик хом ашёси ва доривор ўсимлик хом ашёсидан тайёрланган дори воситалари; гомеопатик препаратлар; тиббиётда қўллаш учун вакциналар; тиббиётда қўллаш учун иммун зардоблар; тиббиётда қўллаш учун биотерапевтик маҳсулотлар; радиофармацевтик препаратлар хамда тиббиётда қўллаш учун чокли материаллар гуруҳларига мансуб бўлган дори воситаларининг жами 541 та хусусий фармакопея мақолалари киритилган. Шу билан бирга, умумий фармакопея мақолалари бўлимида юқоридаги гуруҳларга оид дори воситаларининг жами 17 та умумий фармакопея мақолалари ҳам жой олган.
Давлат фармакопеяси лойиҳасини халқаро эътироф этилган фармакопеялар билан уйғунлашган ҳолда тайёрлаш учун асосий манба сифатида Европа фармакопеясидан ва ёрдамчи манбалар сифатида, уларнинг устуворлигига қараб, Халқаро ва ЕОИИ фармакопеялари, АҚШ, Британия, Япония фармакопеялари, шунингдек Беларусь Республикаси, Россия Федерацияси, Украина Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва бошқаларидан фойдаланилди.
⬇ PNG юклаб олишДавлат фармакопеясини амалиётга жорий этилишини таъминлаш мақсадида буйруқ билан тегишли мутасадди бўлимлар, шунингдек маҳаллий фармацевтика саноати корхоналари ҳамда Ўзбекистон фармацевтика бозорида фаолият юритаётган хорижий компанияларнинг мутасадди ходимларига тегишли вазифалар белгиланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқларига биноан тасдиқланиб, босқичма-босқич амалиётга жорий этиб борилаётган Давлат фармакопеясининг биринчи нашри жами 3 та жилддан иборат 7236 саҳифада ўзбек ва рус тилларида китоб ҳамда электрон шаклларда нашр этилиб, фойдаланишга тақдим этилди. Давлат фармакопеясини яратилиши бир тарафдан Соғлиқни сақлаш ва дори воситалари сифати бўйича Европа директорати (EDQM) билан 2019 йилда тузилган келишувнинг, иккинчи томондан эса Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўйича ташкил этилган тизимга мувофиқ 11 та ихтисослашган эксперт комиссиялари ва уларнинг ишчи гуруҳларининг 200 га якин аъзолари, шунингдек, юқори даражадаги мутахассислардан ташкил топган Таҳририят Кенгаши ва Таҳририят Ҳайъати аъзоларининг ситқидилдан қилган катта хажмдаги машаққатли меҳнатларининг ифодаси бўлди.
⬇ PNG юклаб олишДавлат фармакопеяси 1-нашрининг 3-жилди турли дори воситалари ва тиббий мақсадда қўлланиладиган маҳсулотларга оид умумий фармакопея мақолаларини қамраб олади. Ушбу жилдда, хусусан, доривор ўсимлик хом ашёсини баҳолаш, улардан тайёрланган дори воситалари, гомеопатик препаратлар, шунингдек вакциналар, иммун зардоблар, биотерапевтик маҳсулотлар ва радиофармацевтик препаратлар билан боғлиқ мақолалар баён этилган. Бундан ташқари, чоклаш материаллари каби тиббий эҳтиёжлар учун муҳим бўлган маҳсулотларни стандартлаштириш бўйича ҳам фармакопея талаблари ва техник меъёрлар келтирилган.
Бу жилдда келтирилган мақолалар табиий ва биологик манбааларга асосланган дори воситаларини таҳлил қилишда, уларнинг сифатини баҳолашда ҳамда тиббий жиҳатдан хавфсизлигини таъминлашда муҳим манба ҳисобланади. Улар амалиётчи мутахассислар учун илмий-назарий ва амалий йўриқнома вазифасини ўтайди.
Давлат фармакопеяси 1-нашри 1-жилди Иловаси
Давлат фармакопеясини нашрга (қайта нашрга) тайёрлаш борасида Ўзбекистон Республикасининг Европа фармакопея комиссияси таркибига кузатувчи сифатида киритилганлиги Европа фармакопея комиссиясининг 2019 йил 20 мартдаги 163-сессияси қарорига асосан “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” Давлат муассасаси билан Европа фармакопея комиссияси ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини яратишда Европа Фармакопеяси мантларини мослаштириш ва уйғунлаштириш ҳуқуқини тақдим қилиш тўғрисида”ги келишув имзоланганлиги алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
Миллий Давлат фармакопеясини ишлаб чиқишнинг яна бир этиборли жиҳати шундаки, АҚШ фармакопеяси талабларидан фойдаланиш ҳуқуқини унинг патент эгаси, АҚШ фармакопея Конвенцияси томонидан 2023 йил 12 майда АҚШ фармакопея Конвенцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида имзоланган “Қўшма Штатлар Фармакопеяси – Миллий формулярини қабул қилиш ҳуқуқларини тақдим этиш” тўғрисидаги келишув, шунингдек 2023 йилнинг 8 августида имзоланган “Англашув меморандуми”га мувофиқ тақдим этилган.
Юқорида қайд этилган
келишувлар миқёсида Таҳририят Кенгаши томонидан Давлат фармакопеяси 1-нашри
Европа Фармакопеясининг бугунги кундаги амалда бўлган 11 чи ва АҚШ
Фармакопеясининг USP 2024
(USP-47 NF-42) нашрлари билан таққосий ўрганиб чиқилди.
⬇ PNG юклаб олишЎзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси иловалари (кейинги матнда – Давлат фармакопеяси иловалари) Европа ва АҚШ фармакопеяси тамойиллари ва ёндашувларига асосланганлиги сабабли, Давлат фармакопеяси иловалари материалларни Европа ва АҚШ фармакопеясига иложи борича яқинроқ нашрда тақдим этишни назарда тутади. Монографиялар бўлимлари ва сарлавҳаларини рақамлаш, моддаларнинг кимёвий номлари, реагентларнинг номлари, физик катталикларни ўлчаш бирликлари, ҳисоблаш формулалари ва бошқалар Фармакопеяларда берилганлари билан деярли бир хил.
Нашрнинг асосий тамойили миллий фармакопея стандартларини дунёнинг етакчи фармакопеялари билан уйғунлаштиришдир. Агар Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг олдинги жилдларида Европа фармакопеяси билан уйғунлаштирилган қоидалар ва талаблар мавжуд бўлса, жорий нашр АҚШ Фармакопеяси стандартлари билан ҳам уйғунлаштирилган.
Амалга оширилган таҳлил натижаларига кўра ўзларининг мазмун моҳиятига кўра жами 51 та умумий фармакопея маколалари Давлат фармакопеясининг 1-жилдига киритилиши, 100 га яқин умумий фармакопея мақолаларига эса айрим ўзгартириш ва тўлдиришлар киритиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Белгиланган иш юритиш тартибига биноан танлаб олинган мавзулар бўйича умумий фармакопея мақолалари тегишлилиги бўйича ихтисослашган эксперт комиссиялари томонидан миллий қонунчилик талаблари асосида маҳаллий шаротиларни ҳисобга олган ҳолда қайта ишланиб экспертизадан ўтказилди ва очиқ сайтларга жойлаштириш йўли билан жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Ушбу тақдим этилаётган Давлат фармакопеясининг 1-нашри 1-жилдига иловаларига киритилган 31 та умумий фармакопея мақолалари USP 2024 (USP- 47 NF-42) билан ва 20 та умумий фармакопея мақолалари Европа Фармакопеясининг 11-нашри билан уйғунлаштирилгандир.
Давлат фармакопеясининг 1-нашри 1-жилдига иловасида дори воситаларини таҳлил қилишда фойдаланиладиган ускуналар ҳақидаги техник тавсифлар ва уларни ишлатиш бўйича қўлланмалар келтирилган. Шунингдек, физик ва физик-кимёвий усуллар, аралашмаларнинг чекланган миқдорини синаш, миқдорий аниқлаш усуллари ҳамда биологик фаолликни аниқлаш усуллари батафсил баён этилган.
Бундан ташқари, ушбу иловада фармакогностик усуллар, фармацевтик-технологик синовлар, микробиология бўйича умумий матнлар, биологик препаратлар бўйича умумий матнлар, стандарт намуналар ҳамда кимёвий визуаллаштиришга оид муҳим маълумотлар ва техник тавсиялар жамланган.