Сайт тест режимида ишламоқда

Давлат фармакопеяси иккинчи нашрининг биринчи жилди тасдиқланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025-йил 29-декабрдаги 404-сон буйруғи билан Давлат фармакопеяси иккинчи нашрининг биринчи жилди тасдиқланди; верстка якунланиб, босма ва электрон лойиҳа тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025-йил 29-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси иккинчи нашри биринчи жилдини тасдиқлаш тўғрисида”ги 404-сон буйруғи ижросини таъминлаш йўналишида:

I.1. Давлат фармакопеясининг 2-нашри 1-жилдини саҳифалаш (верстка) ишлари амалга оширилди ҳамда электрон шаклдаги лойиҳаси тайёрланди.

Бунда, Давлат фармакопеясининг 2-нашри 1-жилдига киритилиши режалаштирилган Европа фармакопеясининг 334 та монографияси, Давлат фармакопеясининг
1-нашри иловасига киритилган 51 та монография ҳамда Америка Қўшма Штатлари Фармакопеяси (USP)нинг 9-12-нашрлари оралиғидаги 22 та монографиясига киритилган ўзгартириш, тўлдириш ва чиқариб ташланган матнлар бўйича таржима ва таҳрир ишлари якунланди.

I.2. Давлат фармакопеясининг 2-нашри 1-жилдини босма (китоб) ҳамда электрон шаклда нашр этиш учун техник топшириқ лойиҳаси ишлаб чиқилди.

I.3. Давлат фармакопеясининг 2-нашри 1-жилди китоб ва электрон нусхаларини халқаро ташкилотлар, иш фаолиятида фойдаланувчи вазирлик ва идоралар, Давлат фармакопеяси Таҳририят Ҳайъати ва Таҳририят Кенгаши аъзоларига бепул равишда, шунингдек Марказнинг таркибий бўлинмаларига ҳисобга олиш тартибида ажратилиши бўйича буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқилди.

I.4. Давлат фармакопеясининг 2-нашри 1-жилдини амалиётга жорий этиш бўйича маҳаллий дори воситаларини яратиш борасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширувчи ташкилот ва муассасалар, дори воситалари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқарувчи ҳамда улар сифатини назорат қилувчи ташкилот ва муассасаларнинг мутасадди ходимлари учун 2026-йилнинг 12-феврал куни “Давлат фармакопеясининг 2-нашри: халқаро ва замонавий талаблар уйғунлигининг янги босқичи” мавзусида вебинар шаклида махсус семинар дарслар ташкил этилди.


1-расм⬇ PNG yuklab olish

“Давлат фармакопеясининг 2-нашри: халқаро ва замонавий талаблар уйғунлигининг янги босқичи” мавзусидаги вебинардан фотолавҳа

I.5. Давлат фармакопеяси матнларига тегишли тўлдиришлар, ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиб бориш ҳамда долзарблиги йўқолиб бораётган мақолаларни чиқариб ташлаш бўйича таклифлар киритиш бўйича Давлат фармакопеяси Таҳририят Кенгашининг 2025-йил 11-декабрдаги 12-сонли йиғилиши қарорига мувофиқ “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси директорининг 2026-йил 27-январдаги “Алоҳида фармакопея мақолаларини амал қилишини тугатиш ёки муддатини чеклаш тўғрисида”ги 36-сон буйруғи имзоланди ва унга биноан:

қуйидаги фармакопея мақолаларини замонавий талаблар асосида, тегишли йўналишлар бўйича ўхшаш, муқобил фармакопея мақолалари билан умумлаштирилиб, такомиллаштирилганлигини эътиборга олган ҳолда, уларни амал қилиши тугатилганлиги белгиланди:

2.2.60. Суюқланиш ҳарорати – инструментал аниқлаш усули;

2.6.19. Полиомиелит профилактикаси учун (перорал) ваксинанинг нейровирулентлик синови.

Шунингдек, Фармацевтика корхоналари фаолиятида қулайликлар яратиш мақсадида, улар учун 5 йилгача ўтиш даврини белгилаган ҳолда Европа фармакопеясидан 2026-йилнинг 1-январдан бошлаб чиқариб юборилган қуйидаги фармакопея мақолаларини Давлат фармакопеясининг иккинчи нашрига киритилиши белгиланди:

2.6.9 Аномал заҳарлилик;

5.14 Тиббиёт амалиётида ген терапияси учун қўлланиладиган дори воситалари;

2.6.8 Пирогенлар;

2.6.10 Гистамин;

2.6.11 Депрессор моддалар.

I.6. Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш, нашрга (қайта нашрга) тайёрлаш, унга алоҳида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ишларини давом эттирган ҳолда Давлат фармакопеясининг иккинчи нашри иккинчи жилдини ишлаб чиқиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бунда, «Ўзбекистон Республикасида тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган дори воситалари ва тиббий буюмлар Давлат реестри»га киритилган дори воситалари республика эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда таҳлил қилиниб, иккинчи нашр иккинчи жилдга киритилиши режалаштирилган фармакопея мақолалари Европа ва АҚШ фармакопеялари билан ўзаро солиштириш асосида танлаб олиш ишлари давом эттирилмоқда.

II. Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025-йил 12-декабрдаги “Умумий фармакопея мақолаларини, фармакопея мақолаларини ишлаб чиқиш ва уларни Давлат фармакопеясига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 14-сон ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясида келтирилмаган ҳолатларда дунёнинг етакчи фармакопеялари синов усулларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 15-сон буйруқлари ижросини таъминлаш йўналишида:

II.1. Давлат фармакопеяси котибияти, ихтисослаштирилган эксперт комиссиялари ва уларнинг ишчи гуруҳлари, таҳририят кенгаши ва таҳририят ҳайъати томонидан умумий фармакопея мақолалари, фармакопея мақолаларини ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясига киритиш жараёнларини тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ амалга оширишни таъминлаш, шунингдек Буйруқ мазмун ва моҳиятини етказиш мақсадида 2026-йил 12-феврал ҳамда 11-март кунлари “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасида вебинар ташкил этилди. Унда жами 300 дан ортиқ мутахассислар онлайн ва оффлайн тарзда иштирок этишди.

II.2. Низомнинг талабларидан келиб чиқиб Марказнинг Сифат менежменти тизими бўйича тасдиқланган Стандарт операцион процедураларига (SOP) тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ва Марказ директори томонидан тасдиқланди.

III. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Европа дори воситалари ва соғлиқни сақлаш сифати директорати (EDQM) ўртасида 2019-йил 20-мартда тузилган келишув ижросини амалга ошира бориб, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини 2-нашри 2-жилдини Европа фармакопеяси 12 нашрлари билан уйғунлаштириш ишларини давом эттириб бориш йўналишида:

III.1. Европа фармакопеяси 12-нашрини ЎзР DF 2-нашри 2-жилди билан таққосий таҳлил қилиб чиқиш ишлари олиб борилди.


2-расм⬇ PNG yuklab olish

Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини амалиётга тадбиқ қилишга бағишланган вебинардан фотолавҳа


III.2. Европа фармакопеясига киритилган тўлдириш ва ўзгартиришларни ЎзР DF га киритиш учун ажратиб олинган фармакопея мақолаларни ўзбек ва рус тилларига таржима қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

IV. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан АҚШ Фармакопея Конвенсияси (USP) ўртасида 2023-йилнинг 12 май куни имзоланган “Қўшма Штатлар Фармакопеяси – Миллий формулярни қабул қилиш ҳуқуқларини тақдим этиш” тўғрисидаги шартнома ва 2023-йилнинг 08-сентябр куни имзоланган англашув меморандуми ижросини амалга ошира бориб, ЎзР DF 2-нашри фармакопея мақолаларини USP 2025 нашри билан уйғунлаштириш йўналишида:

IV.1. USP 2025 нашрини ЎзР DF 2-нашри 2-жилди билан таққосий таҳлил қилиб чиқилди.

IV.2. USP 2025 нашрида мавжуд бўлган ЎзР DF-га киритиш учун ажратиб олинган фармакопея мақолаларни ўзбек ва рус тилларига таржима қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

‹ Янгиликларга